Араблар Ўзбекистонда “яшил” водород заводини қуради 

Жамият

image

Саудия Арабистони пойтахт Тошкент яқинида яшил водород заводини қуриш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Аcwаpower” сайти хабар берди.

Қайд этилишича, Ар-Риёдда жойлашган АCWА Power компанияси Энергетика вазирлиги ва “Ўзкимёсаноат” давлат кимё компанияси билан шартномалар имзолади. Шартларга кўра, компания  2024 йил охиридан бошлаб Чирчиқ шаҳрида йилига 3000 тонна “яшил” водород ишлаб чиқарадиган завод қуради. Водород иншооти табиий газдан фойдаланишни камайтириш учун ҳудуддаги мавжуд аммиак заводига уланади.

Шунингдек, яна бир лойиҳа доирасида АCWА Power 500 000 тонна аммиак ишлаб чиқариш қувватига эга иншоотни ривожлантириш учун техник-иқтисодий асослаш ишларини олиб боради. 2024 йилгача якунланиши кутилаётган тадқиқот натижаларига кўра, бу лойиҳа Ўзбекистоннинг табиий газ истеъмолини йилига 600 миллион куб метрга қисқартириши кутилмоқда. 

Маълумот учун, бу компания Ўзбекистон билан 2022 йил август ойида умумий сармояси 12 миллиард АҚШ доллари бўлган учта йирик энергетика битимини имзолаган эди. 

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

энергетика Саудия Арабистон аммиак яшил водород

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг