Араб давлатларининг чекланган ёрдамидан ҲАМАСнинг ҳафсаласи пир бўлди

Олам

image

ҲАМАС ҳаракатининг араб мамлакатлари ва манфаатли томонларнинг чекланган қўлловидан ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Муса Абу Марзукка таяниб, “Al Jazeera” телеканали хабар берди

“Биз “Ҳизбуллоҳ” ва Ғарбий Соҳилдаги ҳамкасбларимизга катта умид боғлаган эдик, бироқ Фаластин маъмуриятидаги ҳамкасбларимизнинг умидсизликка учраган позициясидан хавотирдамиз”, деган у. 

Шунингдек, Абу Марзук Фаластин маъмурияти аъзолари ва баъзи араб давлатлари вакиллари яширинча Ғарбни ҲАМАСни йўқ қилишга чақираётганини айтиб ўтган.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Абу Марзук бошчилигидаги ҲАМАС делегацияси Москвага бориб, у ерда Россия Президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов билан учрашган. Томонлар Фаластин ва Исроил ўртасида ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий бюроси раиси Исмоил Хония араб ва ислом давлатларини қурол ва маблағ билан таъминлаш орқали ҳаракатни қўллаб-қувватлашга чақирганди. ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги етакчиси Яҳё Синвар ҳам уруш бошланганидан бери биринчи марта очиқ баёнот бериб, Исроил қамоқхоналаридаги барча фаластинликлар эвазига ҲАМАС қўл остидаги барча маҳбуслар озод қилишга тайёр эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг