ҲАМАС араб давлатларидан қурол ва маблағ сўради
Олам
−
27 Октябрь 2023
13075ҲАМАС ҳаракатининг сиёсий бюроси раиси Исмоил Хония араб ва ислом давлатларини қурол ва маблағ билан таъминлаш орқали ҳаракатни қўллаб-қувватлашга чақирди. Бу ҳақда у ўз видеомурожаатида сўз очди.
“Ғазода қаршилик давом этмоқда. Мен араб ва ислом халқларини бу қаршиликни пул ва қуроллар билан қўллаб-қувватлашга чақираман”, дейди Хония видеомурожаатида.
ҲАМАС етакчисининг таъкидлашича, Фаластин ҳудудида фаолият юритаётган барча қаршилик ҳаракатлари, жумладан, ҲАМАС ҳам миллий озодлик ҳаракатларидир, уларнинг мақсади ўз халқи ва заминини озод қилишдир.
"Террорчилар – бу босқинчилар, уларни қўллаб-қувватловчилар ва геноцид қаршисида сукут сақлайдиганлар", дейди у.
Исмоил Хониянинг айтишича, Исроилнинг Ғазо секторига қарши тажовузини давом эттириш бутун минтақани назоратдан чиқариб юборади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исмоил Хония Ғазо секторида қурбонлар сони ортиб бораётгани фонида араб дунёсини қатъий позицияда туришга чақирганди.
LiveБарчаси