Грузияда интернет орқали ўғрилик қилган ўзбекистонлик қамоққа олинди
Олам
−
14 Сентябрь 2020
8286Грузия пойтахти Тбилисида полиция ходимлари 26 ёшли Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. У бошқа бировнинг компьютерига кириб, деярли 3 минг АҚШ долларини ўғирлаган.
Грузия ИИВ маълумотига кўра, 28 июнь куни эркак онлайн-казино фойдаланувчиларидан бирининг ҳисобига ноқонуний кириб, 9 190 лари (деярли 3 минг доллар) ечиб олган. У пулларни ўз картасига ўтказиб, кейин уни нақдлаштирган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари Грузия Жиноят кодексиннг 177-моддаси (ўғрилик) ва 284-моддаси (бесўров компютер тизимига кириш) билан жиноят иши очган.
Бу моддалар билан айбдорга 2 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш қилиш жазоси тайинланиши мумкин.