Тошкентда 23 яшар йигит 68 ёшли эркакнинг ўлимига сабаб бўлди
Жамият
−
21 Май 2020
7101Кеча, 20 май куни соат 00:05 ларда, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТХАЙ кўчасида жойлашган “Мустанг” АЁКШ қаршисида 68 ёшли эркакнингўлимига сабаб бўлган йўл-трансорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳайдовчи 1997 й.т. М.М. (эркак) Matiz русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда Н.П.ни уриб юборган.
Натижада, пиёда 1952 й.т. Н.П. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Мазкур холат юзасидан Сирғали тумани ИИО ва ФМБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.