Тошкентда қизамиқ кенг тарқалдими?
Жамият
−
20:26 277 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган қизамиққа гумон қилинган 290 та ҳолат ва беморлар билан мулоқотда бўлган 10 минг нафардан ортиқ шахс ҳақидаги маълумотлар жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида қайд этилган жамланма кўрсаткичлар бўлган. Шу сабабли, бу рақамларни қисқа вақт ичида аниқланган ёки айни пайтдаги ҳолат сифатида нотўғри талқин қилинган.
Бошқарма маълумотига кўра, ҳозирда Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қизамиқ билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор. Аҳолини хавотирга соладиган ҳолат мавжуд эмас.
Шунингдек, жорий йилнинг тўққиз ойида Тошкент шаҳрида режали эмлаш доирасида 47 минг 494 нафар бир ёшли ва 42 минг 767 нафар олти ёшли бола қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши КПК вакцинаси билан эмланган.
Санэпидқўмита фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларни нотўғри талқин қилмасликни сўраган.
Live
Барчаси