Апрелда жанг қиладиган Мирзаматов чемпионлик камарига яқин турибди
Спорт
−
22 Март
4555Аввалроқ, ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Шоҳасан Мирзаматов навбатдаги жангини 19 апрель куни ўтказиши хабар қилинганди. Ўша куни 33 ёшли ММА устасига Octagon 57 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Унга озарбайжонлик Эмин Шарифов рақиблик қилади.
Мазкур жангда ғалаба қозонса, Мирзаматов катта эҳтимол билан лига камари учун даъвогарга айланади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Мирзаматов охирги жангини Octagon 51 турнири доирасида бразилиялик Нилсон Гомесга қарши ўтказиб, муддатидан аввал зафар қучганди. У Оcтагон 54 турнири доирасида қозоғистонлик Георгий Кичигин билан камар учун жанг қилиши керак эди, бироқ вазн қила олмагани сабаб ушбу тўқнашув бекор қилинганди.
29 ёшли Шарифов шу вақтга қадар ММА'да 6 та жанг ўтказиб, 5 тасида ғалаба қозонган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. Мирзаматов эса 14 та тўқнашувда қатнашиб, 11 тасида рақибларидан устун келган, 3 та баҳсда эса мағлубиятга учраган.
LiveБарчаси