Apple рекорд даражада даромад кўрганини эълон қилди
Технология
−
28 Январь 2021 5159 1 дақиқа
Apple компанияси ўз тарихида илк бор бир молиявий чоракда 100 миллиард доллардан кўпроқ даромад олди. Бу ҳақда "CNBC News" хабар берган.
Apple ўзининг 2021 молия йили учун биринчи чоракдаги даромадлари тўғрисидаги декларациясида энг юқори даромадни қайд этган, яъни 111,4 миллиард доллар.
Қайд этилишича, савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоизга ошган.
Аввалроқ, дунёда Apple қурилмаларининг фаол ўрнатилган базаси 1,65 млрдга етгани ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, Apple Amazon ва Google’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат брендга айланиб олгани ҳам айтилганди.
Маълумот учун, 1976 йилда ташкил этилган Apple компанияси iPhone, iPad, iMac, MacBook, iPod ва бошқа юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаради.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь