Дунёда Apple’нинг фаол қурилмалари сони қанчалиги маълум бўлди

Технология 3913
image

Дунёда Apple қурилмаларининг фаол ўрнатилган базаси ҳозирда 1,65 млрдга етди. Бу ҳақда компания раҳбари Тим Кук “Reuters” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Кукнинг таъкидлашича, ўтган йили компанияда 1,5 миллиард фаол қурилма бўлган. Шунингдек, у айни пайтда фаол iPhone смартфонлари сони 1 миллиарддан ошганини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Кук Хитойда iPhone сотилишининг ўсишига эътибор қаратган, умумий савдо ҳажми 57 фоизга ўсиб, 21,31 миллиард долларни ташкил этган.

1976 йилда ташкил этилган Apple компанияси iPhone, iPad, iMac, MacBook, iPod ва бошқа юқори технологик ускуналарни ишлаб чиқаради. Корпорация дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг бозор капиталлашуви қарийб 2,4 трлн долларни ташкил этади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 2.9
t
×