Apple дунёдаги энг қиммат брендга айланиб олди

Технология 3405
image

Apple 263,4 миллиард доллар қийматига эга Amazon ва Google’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат брендга айланиб олди. Бу “Brand Finance” консалтинг компаниясининг рейтингида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Apple бренди 2017 йилда етакчиликни йўқотганди. Энди эса, унинг ортидан 254,2 миллиард долларлик Amazon ва 191,2 миллиард долларлик Google бормоқда. Microsoft (140,4 миллиард доллар) ва Samsung Group (102,6 миллиард доллар) биринчи бешликни якунламоқда. Кучли ўнликка шунингдек Walmart, Facebook, ICBC, Verizon ва WeChat киритилган.

Шунингдек, рейтингга Россиянинг учта бренди – Сбербанк (180-ўрин), Газпром (304-ўрин) ва Лукойл (360-ўрин) киритилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 2.9
t
×