Apple'нинг сўнгги смартфон модели синовдан қандай ўтди? 

Технология

image

YouTube'даги машҳур каналлардан бири Apple'нинг сўнгги смартфон моделини синаб кўришга қарор қилди. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Американинг технологик гиганти янги iPhone 12 ни қоплашда Ceramic Shield'дан фойдаланган. Ишлаб чиқарувчининг хабарига кўра,  ушбу материал бошқа ҳар қандай смартфонларнинг шишасидан мустаҳкам.Бу эса фойдаланувчилар эътиборини ўзига тортди ва улар буни реал ҳаётда синаб кўришга қарор қилишди.

 

 

Жуда кўп бор реклама қилинган Ceramic Shield ростан ҳам чидамлими? 

Фойдаланувчилар смартфонларни текширишга қарор қилишди. Улар смартфонни уч хил баландликдан пастга улоқтиришди.

Тахмин қилинганидек, iPhone 12 Pro имтиҳондан iPhone 12 га қараганда яхшироқ ўтди. 

Ceramic Shield мақташга арзигулик эканлиги маълум бўлди. Янги iPhone'лар қандай баландликдан туширилганидан қатъи назар, дисплейга деярли ҳеч нарса қилмади. Бу олдинги моделлар билан солиштирганда жуда катта ютуқ ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

iPhone 12

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг