Apple’га ўхшаш: Xiaomi эгаларига ташқи манбалардан иловалар ўрнатиш тақиқланиши кутилмоқда 

Технология

image

Xiaomi компанияси MIUI Pure Mode функциясини синовдан ўтказа бошлади, бу ташқи манбалардан иловалар ўрнатишни тақиқлайди. Бу ҳақда “ITHome” хабар берган. 

Таъкидланишича, Xiaomi ва Google’дан бошқа манбаларда иловалар ўрнатилишини истисно қилиш учун Xiaomi ўз смартфонларида бу функцияни амалга оширишни режалаштирмоқда. 

Xiaomi Android операцион тизимининг очиқлиги туфайли фойдаланувчилар осонликча хакерлар ҳужумига тушиб қолиши мумкин, деб ҳисоблайди. Компания маълумотларига кўра, Xiaomi смартфонлари фойдаланувчилари ўрнатган иловаларнинг 40 фоизи ҳеч қачон хавфсизлик текширувидан ўтмаган. Бундан ташқари, уларнинг 10 фоизи потенциал хавфли ҳисобланади. 

Ҳозирги вақтда функция MIUI 12.5 нинг хитойча версиясида синовдан ўтказила бошланган. Компания тез орада бортида MIUI Pure Mode билан глобал дастурий таъминотни тарқатишни режалаштирмоқда. 

Маълумот ўрнида, Apple компанияси смартфонларида фақат App Store иловалар платформаси орқали дастурлар ўрнатиш мумкин. 

Аввалроқ, Xiaomi’нинг келажакдаги маҳсулотлари Mi бренди остида чиқмаслиги ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Xiaomi

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг