Xiaomi иккита “кўзи ўткир” смартфонини намойиш қилди

Технология 5464
image

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг янги Mi 10 ва Mi 10 Pro флагман қурилмалари намойишини ўтказди. Ҳар икки модел ҳам 2 340х1 080 пиксел имкониятга эга 6,67 дюмли экран билан жиҳозланган.

Ускуна 5G алоқани қўллаб-қувватлайди ва янги форматдаги LPDDR5 тезкор хотирага эга (ички тузилмадан келиб чиқиб 8 ёки 12 GB).

Mi 10 флагмани 108 Mp’да ишлайдиган бош модуль ва 13 Mp кенг бурчакли камераларга эга. 8K имкониятли видео олиш мумкин. Mi 10 Pro’да кенг бурчакли объектив 20 мегапикселли, бош модул бир хил — 108 Mp.

Шу билан бирга, катта моделда 12 ва 8 мегапиксел имкониятли икки телеобъектив ҳам бор (50 марта рақамли ва 10 марта гибрид яқинлаштириш).

Mi 10 савдолари 14 февралдан бошланиши айтилган, Mi 10 Pro эса 4 кун кейинроқ сотувга чиқади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 305
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×