Xiaomi’нинг янги смартфони хусусиятлари маълум бўлди
Технология
−
18 Май 2021
10074Xiaomi’га тегишли Redmi бренди ишлаб чиқарган POCO M3 Pro смартфони билан боғлиқ янгиликлар эълон қилинди. Тегишли маълумотлар компаниянинг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирилди.
Таъкидланишича, қурилма уч карра орқа камерага эга бўлади. Асосий модулнинг ўлчамлари 48 МП бўлиши кутилмоқда, қолган иккитасининг параметрлари ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, қурилма корпусининг қалинлиги 8,92 мм, оғирлиги 190 г бўлиши кутилмоқда. Янги смартфон экрани 6,5 дюйм, батареясининг сиғими 5000 мА/с бўлади.
Таъкидланишича, смартфон Snapdragon 700 оиласининг процессорига ҳам эга бўлади.
Хабарга кўра, смартфон эртага, 19 май куни омма эътиборига тақдим этилади. Қурилманинг нархи ошкор қилинмаган, лекин у ҳамёнбоп бўлиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь