АПЛда янги футбол қоидалари кучга киради
Спорт
−
02 Март 1868 1 дақиқа
Англия Премьер-лигасида 2026-2027 йилги мавсумдан бошлаб вақтни беҳуда сарфлашга қарши FIFA’нинг янги қоидалари кучга киради. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Янги қоидалар ўйинни кечиктиришга уринган жамоаларга қатъий санкцияларни назарда тутади ва уларни ўйиннинг ўзида қўллаш кўзда тутилган.
Энди, агар жамоа тўпни ўйинга киритиш учун ортиқча вақт сарфласа, тўпни эгаллаш ҳуқуқи рақибга ўтади. Масалан, узоқ давом этган эркин зарба рақибга бурчак бурчак зарбаси сифатида ўтади. Ён чизиқдан тўпни ўйинга ташлаш кечиктирилса, тўп рақибга ўтади.
Ўйинчиларни алмаштириш жараёнида ҳам янги санкциялар қўлланади. Агар майдонни тарк этаётган ўйинчи 10 сониядан кўп вақт сарфласа, унинг ўрнига тушган футболчи дарҳол майдонга кира олмайди ва жамоа 60 сония давомида ёки тўп майдонни тарк этгунга қадар бир киши кам бўлиб ўйнашга мажбур бўлади.
Ушбу ўзгаришлар ўйиндаги кечикишларни камайтириш ва вақтни самарали ишлатишни таъминлашга қаратилган бўлиб, 2026-2027 йилги мавсумдан барча Премьер-лига клублари учун мажбурий бўлади.
Live
Барчаси