АПЛ коронавирус туфайли тўхтатилиши мумкин

Спорт

image

Англия Премьер-лигаси раҳбарлари коронавирус инфекцияси туфайли январь ойида мавсумни икки ҳафтага тўхтатиб қўйиш ҳақида ўйламоқда

Манбага кўра, ушбу қарор жамоаларда COVID-19 нинг янги ҳолатлари аниқлангани муносабати билан қабул қилиниши мумкин. 

Аввалроқ, АПЛ матбуот хизмати ўтган ҳафта давомида лига клубларида 18 та коронавирус юқтириш ҳолати аниқлангани ҳақида хабар берган. Бу мавсум бошидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Қайд этилишича, январь ойи бошида Англия кубогининг учинчи босқич ўйинларини бекор қилиш эҳтимоли ҳам мавжуд. 

Маълумот ўрнида, АПЛнинг "Эвертон" - "Манчестер Сити" учрашуви Манчестер жамоасида коронавирус ҳолатлари аниқлангани сабабли қолдирилган ва иккинчи дивизионнинг бир нечта клубларида ҳам инфекция аниқланган. 

Англия чемпионати турнир жадвалида 15 турдан сўнг 32 очко тўплаган "Ливерпуль" пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ коронавирус

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг