APEX INSURANCE мажбурий автосуғуртани бепул эвакуатор хизмати билан кенгайтирмоқда
Бизнес
−
05 Сентябрь 7750 3 дақиқа
Юртимиз етакчи суғурта компанияларидан бири ҳисобланадиган APEX INSURANCE транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ТВЭФЖМСҚ) доирасида янги хизматни тақдим этмоқда. Энди мажбурий автосуғуртани расмийлаштирган мижозлар LiTRO йўлда ёрдам хизматидан бепул эвакуатор хизматига обуна бўлади. Ушбу хизмат ЙТҲ жойидан автомобилни қўшимча харажатларсиз тезкор эвакуация қилиш имконини бериб, йўлда ишонч ва қулайликни таъминлайди.
Автомобиллар сони ва йўл ҳаракати жадаллиги ортаётган шароитда ишончли қўллаб-қувватлов муҳим аҳамиятга эга. LiTRO хизматига бепул обуна мажбурий автосуғуртани онлайн расмийлаштирганда автоматик фаоллашади ва ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларига мос равишда суғуртанинг фойдалилигини оширади.
"Биз ҳайдовчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мажбурий автосуғурта доирасидаги қулай хизматларни кўпайтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. LiTRO билан ҳамкорлигимиз базавий полисни ЙТҲдан сўнг автомобилни бепул эвакуация қилиш хизмати билан кенгайтиради. Бу бир марталик маркетинг акцияси эмас, балки мижозларимизга мураккаб вазиятда кўрсатиладиган амалий ёрдамдир", деди APEX INSURANCE Бошқарув Раиси Жаҳонгир Юнусов.
“Мажбурий автосуғурта транспорт восита эгаларининг кутилмаларини ҳисобга олиши лозим”, деб қўшимча қилди у.
"ЙТҲ жойидан автомобилни эвакуация қилиш, автомобиль бузилиб қолганда техник маслаҳат бериш, ҳуқуқий ёрдам, шунингдек, бутун оила учун тиббий ва сайёҳлик кўмаги каби қўшимча Опциялар — буларнинг барчаси суғуртанинг амалий фойдалилигини оширишга хизмат қилади”.
APEX INSURANCE хизматларининг сифатини унинг натижалари намоён этмоқда: ҳозирда компания 650 мингдан ортиқ автомобилларни суғурта ҳимояси билан таъминлаб, мажбурий автосуғурта сегментини 13 фоизини эгаллаган. 2025 йилнинг биринчи ярмида компания томонидан 1 346 та суғурта даъволари кўриб чиқилиб, уларнинг 95 фоизи қаноатлантирилган. APEX INSURANCE кетма-кет уч ой давомида ААА — энг юқори даража билан суғурталовчилар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, полиснинг янги опцияларини янада қадрли бўлишига, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сонли қарорига мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб, мажбурий автосуғурта бўйича суғурта товон пули 40 млн сўмдан 80 млн сўмгача оширилиши ҳам хизмат қилади. Ушбу ўзгариш, айниқса, жиддий аварияларда мол-мулк, ҳаёт ва соғлиққа етказилган зарарни тўлақонли қоплаш имкониятини яратади. Ҳайдовчилар сони чекланган енгил автомобиллар учун полис нархи ҳудудларда 160 минг сўмни, Тошкент шаҳрида эса 192 минг сўмни ташкил этади.
Бепул эвакуатор хизмати қўшилган ТВЭФЖМСҚ полисини қуйидаги рақамли платформалар орқали тез ва қулай тарзда расмийлаштиришлари мумкин.
Ҳайдовчилар сони чекланган ва чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан барча турдаги полисларни расмийлаштириш учун:
- Компания веб-сайтида https://epolis.aic.uz
- Тelegram-ботда: https://t.me/Apex_Insurancebot/osago
- Ягона интерактив давлат хизматлари порталида my.gov.uz.
Фақат ҳайдовчилар сони чекланмаган ҳолда фойдаланиш шарти билан полисни расмийлаштириш учун:
- Click SuperApp мобил иловасида (5% кешбек билан);
- ROAD 24 мобил иловасида;
- LiTRO мобил иловасида.
Хулоса ўрнида, APEX INSURANCE технологик ечимлар ва ҳамкорлар кенг тармоғи орқали суғурта бозорида янги стандартларни белгиламоқда. Интуитив интерфейсга эга платформалар ва тезкор қўллаб-қувватлаш хизмати суғурта жараёнини янада соддалаштириб, ҳар бир ҳайдовчига исталган вақтда ишончли ҳимояга эга бўлиш имконини беради.
Телефон: 1188.
Манзил: Миробод тумани, Содиқ Азимов кўчаси, 77-уй.
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида