APEX TAKAFUL ва APEX MOLIYA: ХХ Халқаро исломий молия олимлари форуми (IISF 2025) ҳомийлари
Бизнес
−
24 Сентябрь 4944 3 дақиқа
APEX TAKAFUL ва APEX MOLIYA Тошкентда бўлиб ўтган ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумининг (IISF 2025) платина мақомидаги ҳомийлари бўлишди. Форум Малайзия, Баҳрайн, Саудия Арабистони, Қатар, Покистон, АҚШ, Жазоир, Сурия ва бошқа мамлакатлардан келган етакчи экспертларни, соҳани тартибга солувчи идоралар вакиллари ҳамда амалиётчиларни бир жойга жамлади.
Муҳокамалар марказида ислом молия институтларини ривожлантириш истиқболлари – исломий дарчалардан то ихтисослашган банкларнинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масалалари, шариат назоратининг ўрни ҳамда соҳада стандартларини уйғунлаштириш зарурияти каби мавзулар бўлди. Ислом молиясининг ижтимоий аҳамияти ҳамда закот ва вақф каби воситалар орқали барқарор ривожланишга қўшадиган ҳиссасига алоҳида эътибор қаратилди. ISSF 2025нинг ўтказилиши мамлакатимизнинг ислом молиясининг янги марказига айланиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, соҳанинг қонунчилик асосларини шакллантиришга қаратилган “Ўзбекистон–2030” стратегияси мақсадларига тўлиқ ҳамоҳангдир.
APEX MOLIYA – юртимизда ислом молияси хизматларини тақдим этишни биринчилардан бўлиб бошлаган янги микрокредит ташкилотидир. Исломий ижара, муробаҳа (насия савдо), музораба (фойдани тақсимлаш), мушорака (шерикчилик) ва салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш) каби тақдим этилаётган хизматларнинг барчаси исломий молиялаштиришнинг мезонлари ва тартибларига тўлиқ мос келади. Марказий банк бошқарувининг “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2024 йил 19 июлдаги 23/4-сон қарори билан ташкилотлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари шакллантирилиб, алоҳида ҳисоб юритиш ва исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгаш жорий этилиши белгилаб қўйилди. Бундай қулай шарт-шароитларда APEX MOLIYA кичик бизнес ва аҳолига хизмат кўрсатиб, уларга муқобил молиявий воситалардан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратиб бермоқда.
APEX TAKAFUL – APEX INSURANCE суғурта компаниясининг “ислом дарчаси” бўлиб, нуфузли “Ал-Ҳуда” Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази томонидан сертификатланган. Лойиҳа доирасидаги барча маҳсулотлар ислом молияси тамойилларига тўлиқ мувофиқлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг ижобий хулосаси асосида тасдиқланган. Бугунги кунда APEX TAKAFUL бизнес вакиллари ва жисмоний шахслар учун кенг кўламдаги исломий суғурта маҳсулотлари таклиф этмоқда.
“Биз ушбу форумдаги иштирокимиздан ва эксперт гуруҳларида фаол иш олиб бораётганимиздан фахрланамиз. Биз ислом молияси мамлакат иқтисодиётини ривожлантириши ҳамда одамларга янги молиявий имкониятларни кенгайтириши бўйича улкан салоҳиятни кўрмоқдамиз. Шу билан бирга, биз аҳоли ўртасида ислом молияси ҳақидаги билим ва кўникмаларни ошириб боришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз”, дея таъкидлади APEX MOLIYA бош директори Маъсуд Исомиддинов.
"Ислом молия тизимининг асосий компонентлари – ислом банкчилиги, такофул ва суқуқ – бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, биргаликда барқарор ривожланишни таъминлайди. Айнан шунинг учун ҳам профессионал мулоқот майдончалари жуда муҳим. Форум ушбу компонентларнинг ўзаро боғлиқлигини чуқурроқ муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини берди," деди APEX TAKAFUL йўналиши раҳбари Мақсуд Собиров.
Боғланиш учун маълумотлар:
- APEX MOLIYA: Тошкент шаҳри, Кичик халка йули, 2/91, тел: 55 510 33 33, Instagram
- APEX TAKAFUL: Тошкент шаҳри, Нурафшон кўчаси, 36/3, тел: 94 997 08 08, Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси