APEX INSURANCE – суғурта компаниялари рейтингида пешқадам
Бизнес
−
28 Май
2257Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) эълон қилган Ўзбекистон суғурта ташкилотларининг рейтингда, APEX INSURANCE энг юқори сифат баҳоси – ААА ва 115 балл билан биринчи ўринни ишончли тарзда эгаллади.
APEX INSURANCE’нинг юқори кўрсаткичлари унинг молиявий барқарорлиги, ишончлилиги ва профессионал даражасидан дарак беради. Компания тўловга қобилиятлилик маржасининг етарлилиги суғурта бозорида энг юқори 1,7 миқдорда шаклланган. Бу эса унинг йирик капитал захирасига ва ҳар қандай шароитларда ҳам мажбуриятларини бажара олиш қобилиятига эга эканлигини кўрсатади.
APEX INSURANCE ўз фаолиятини халқаро стандартлар асосида йўлга қўйган. ISO 9001:2015 сертификати компаниянинг ички бизнес жараёнлари сифат ва корпоратив бошқарув соҳасидаги илғор жаҳон тажрибасига мувофиқ ташкил этилганини тасдиқлайди.
APEX INSURANCE учун рақамли хизматлар – бу фақат технологик ютуқ эмас, балки мижозлар билан ишлашдаги асосий устуворликдир. CRM тизимининг жорий этилиши, полисларни онлайн расмийлаштириш имконияти ва 24/7 қўллаб-қувватлаш хизматлари мижозларга қулайлик ва ишонч бағишлайди. Суғурта ҳодисаси ёки кутилмаган вазият юз берган ҳар қандай пайтда мижоз компания билан тез ва осон боғлана олиши керак – шунинг учун ҳам APEX INSURANCE барча рақамли каналларда доимо алоқада.
S&P Global Ratings томонидан “Барқарор” прогнози билан берилган “BB-“ кредит рейтинги эса компаниянинг халқаро майдондаги обрўси ва ҳамкорлар ишончи учун муҳим мезон бўлиб хизмат қилмоқда.
Бундан ташқари, миллий рейтинг агентликлар – “ Ahbor-Reyting” ва “ SNS RATINGS” томонидан APEX INSURANCE кетма-кет тўртинчи йил энг юқори рейтинглар uzA++ ва (uz) AAA даражаси билан эътироф этилмоқда.
Суғурта компанияларининг рейтинглари истеъмолчилар ва бизнес вакиллари учун ўзига хос йўл-йўриқ вазифасини ўтайди: улар молиявий барқарорлик даражаси, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва мажбуриятларни бажариш қобилияти ҳақида холис маълумот олиш имконини беради. Бу эса суғурта компанияларига бўлган ишончни оширади ва мижозларга ишончли ҳамкорларни дадил танлашда ёрдам беради.
Хулоса қилиб айтганда, APEX INSURANCE суғурта компаниялари орасида энг юқори рейтингларга эга бўлиб, ўзини барқарор ва масъулиятли суғурталовчи сифатида намоён этмоқда. Минглаб мижозларнинг ижобий тажрибаси эса компанияга бўлган ишончни янада мустаҳкамлаб, унинг суғурта хизматларини танлашда ҳал қилувчи омилга айлантирмоқда.
Телефон: 1188
Сайт | Telegram | Facebook | Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида