МЖТКга ўзгартиришлар киритилди. Баъзи жарималар миқдори ўзгарди
Жамият
−
02 Ноябрь 2019
7687Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қонунга мувофиқ, божхона маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян божхона режимига жойлаштирилган товарлар ва транспорт воситаларини ушбу божхона режими талабларига мувофиқ бўлмаган тарзда тасарруф этганлик учун, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Шунингдек, божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситаларини тасарруф этганлик учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 30 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
LiveБарчаси