Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Антарктидада 16 млн квадрат километр муз эриб кетди

Олам

image

Антарктидада денгиз музларининг энг паст даражалардан бирига тушгани қайд этилди. Ёзги мавсум давомида тахминан 16 миллион квадрат километр муз эриб кетган. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти (ААНИИ) маълум қилди.

Ҳар йили февраль охирида Жанубий ярим шарда ёз фасли тугайди. Одатда, бу даврда денгиз музларининг умумий майдони ўртача 3 миллион квадрат километргача қисқаради. Бироқ жорий йил февраль ойида ушбу кўрсаткич атиги 2,02 миллион квадрат километрни ташкил этган.

Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти муз ва гидрометеорологик ахборот маркази олимлари маълумотларига кўра, янги муз мавсуми кузатувлар бошланган 1979 йилдан бери энг паст кўрсаткич қайд этилган тўртинчи мавсум бўлди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, муз қопламининг энг катта йўқотишлари дрифтернинг кескин камайиши билан боғлиқ. Бу ҳолат тўлқинларнинг қирғоққа етиб боришига ва қирғоқ музларининг бузилишига олиб келади. Хусусан, бундай жараёнлар январь ойининг бошида Атлантика секторидаги Рисер-Ларсен ва Космонавт денгизларида кузатилган.

Қирғоқ музлари – бу қаттиқ денгиз музлари бўлиб, улар қирғоқ, саёзлик ёки сув ости баландликларига маҳкам боғланган. Дрифтер музларидан фарқли ўлароқ, улар шамол ва оқимлар таъсирида ҳаракатланмайди.

Институт мутахассисларининг фикрига кўра, ҳозирда дрифтер музлари асосан Уэдделл ва Амундсен денгизларида сақланиб қолган. Бошқа денгизларда эса музлар фақат қирғоқ бўйлаб учрайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТнинг Атроф-муҳит дастури (UNEP) ва Халқаро илмий кенгаш иқлим ўзгариши сабабли Арктика ҳудуди тезлик билан исиётгани ва музликларнинг эриши оқибатида юз йиллаб муз остида уйқуда бўлган хавфли микроблар юзага чиқаётгани, ушбу микробларга замонавий одамнинг иммунитети ҳали йўқ экани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Антарктида муз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг