Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 9590 2 дақиқа
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида Тергов бўлими катта терговчиси 5 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговчига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси 20 минг АҚШ доллари пора билан ушланган эди. У маҳаллий фуқарога тегишли уйнинг ёнида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши учун туман ҳокимлиги томонидан тузиладиган ишчи гуруҳ орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Live
Барчаси