Ангренда 344 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
3-саҳифа
−
11:13 1262 1 дақиқа
Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси қидирув ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомашиналарни аниқлаш ишлари жараёнида бир ҳайдовчига тегишли Spark русумли автомашина топилди. Бу ҳақда МИБ Ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов QALAMPIR.UZ’га хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу транспорт воситаси билан 344 марта йўл ҳаракати қоидалари бузилган ва 175 млн сўмдан ортиқ жарима белгиланган.
Энг қизиғи, кўплаб қоидабузарликлар учун ҳисобланган жарималар ўз вақтида тўланмагани сабабли ижро ҳужжатлари юритувга олинган. Бироқ автомашина узоқ вақт давомида топилмай келган.
Олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида транспорт воситаси Ангрен шаҳри ҳудудида аниқланган.
Қайд этилишича, жарималар бўйича энди ундирув ишларига киришилади ва автомашинани аукционга қўйиш чоралари кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Matiz русумли автомашина бир йил ичида 912 марта қоида бузгани учун унинг ҳайдовчисига 331 млн сўм жарима ҳисоблангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси