Ангренда 80 млн сўмга яқин қалбаки пул тайёрлаганлар ушланди (видео)
Crime
−
08:08 803 1 minute
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қалбаки пул тайёрлаш ва уни муомалага киритиш билан шуғулланган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари вилоят Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Ангрен шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро 1997 йилда туғилган таниши билан тил бириктириб, шаҳардаги кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олгани ва шу ерда қалбаки пул тайёрлагани аниқланган.
Хонадонни кўздан кечириш жараёнида ярим тайёр ҳолатдаги 100 ва 200 минг сўмлик купюралардан иборат жами 79,8 млн сўмлик қалбаки пуллар топилган. Шунингдек, рангли принтер, унинг бўёқлари ва канцелярия жиҳозлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Қайд этилишича, қўлга олинган ҳар икки шахс муқаддам ҳам судланган бўлган.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси ( Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми “в“ банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида ўз уйида 2 минг сўмлик қалбаки банкноталарни ва гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга олинганди.
Live
AllSuyultirilgan gaz narxi 15 – noyabrdan oshadi
02 November