Англияда марафон пайтида икки нафар шахс вафот этди
Спорт
−
10:15 362 1 дақиқа
Англияда ўтказилган Great North Run ярим марафонида икки нафар иштирокчи вафот этди. Бу ҳақда мусобақа ташкилотчиларига таяниб, BBC хабар берди.
Манбага кўра, Ньюкасл-апон-Тайндан Саут-Шилдсгача бўлган масофада ўтказилган пойга давомида икки иштирокчи ҳушидан кетган. Тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳар икки спортчи ҳам вафот этган. Уларнинг иккаласи ҳам 25 ёшда бўлган. Ўлимнинг аниқ сабаби кейинроқ аниқланади.
Мусобақа ташкилотчилари марҳумларнинг оила аъзоларига зарур ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
45 йилдан буён ўтказиб келинаётган Great North Run ярим марафонида бу йил 63 минг нафар иштирокчи қатнашганди. Қатнашчилар орасида Буюк Британия бош вазири Энди Бернҳам ҳам бор бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбия вице-президенти ўғлининг севгилиси ярим марафонда иштирок этганидан сўнг вафот этгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси