Англия еттинчи дивизиони вакили Холандни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Спорт
−
15 Ноябрь 2022
4868Англиянинг еттинчи футбол дивизионида қатнашадиган "Эштон Юнайтед" "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ижарага олишга қарор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эрлинг Холандни ижарага олиш учун клуб "Манчестер Сити"га сўров юборганини тасдиқлади.
"Биз Холандни 28 кун жамоамизда бўлишини хоҳлаймиз. Холанд мундиал вақтида “Эштон Юнайтед”да тўп суриб, формасини сақлаб қолиши мумкин. Эрлинг жамоанинг ўйин схемасига тўлиқ мос тушади ", дейилган "Эштон Юнайтед" матбуот хизмати хабарида.
Жорий мавсумда Эрлинг Холанд "шаҳарликлар" сафида 18 та ўйин ўтказиб, 18 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 3 та голга узатма берди.
LiveБарчаси