Англия терма жамоасининг базасида катта ўғрилик содир этилди
Спорт
−
13 Июнь 5786 1 дақиқа
Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати вақтида нохуш ҳодисага дуч келди. Жамоанинг машғулот жиҳозларининг катта қисми ўғирланган. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Йўқолган буюмлар орасида жамоа етакчилари Ҳарри Кейн ва Жуд Беллингемнинг бутсилари ҳам борлиги айтилмоқда. Шунингдек, жамоа деярли барча машғулот тўпларини йўқотган, фақат биттаси қолган.
Томас Тухель бошчилигидаги мураббийлар штабига тегишли тактик доскалар ва бошқа жиҳозлар ҳам ўғирлангани қайд этилмоқда, бу эса турнир ўйинларига тайёргарлик жараёнида қўшимча қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Манбага кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодиса бўйича тергов бошлаган. Англия жамоасининг жиҳозларини ташишда иштирок этган ҳайдовчилар гумондор сифатида кўриб чиқилмоқда.
Англия футбол ассоциацияси ҳозирча ушбу вазиятга расман изоҳ бермаган.
Live
Барчаси