Англия футбол клубининг Instagram'и хакерлар ҳужумига учради
Спорт
−
15 Декабрь 2023
2732Англиянинг “Уиган” футбол клубининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.
Клубнинг Instagram'идаги эски постлар ўрнига рўмол ўраган номаълум аёлнинг суратлари пайдо бўлди.
Бугун, 15 декабрь кунидан бошлаб клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси эгаларига қайтарилди. Хакерлар томонидан саҳифага жойланган барча расмлар ўчирилди. Клуб ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ. Хакерларнинг мақсади ҳам номаълум, чунки улар клуб вакилларига ҳеч қандай талаб қўймаган.
Клубнинг Instagram'даги саҳифасига 176 мингдан ортиқ фойдаланувчи обуна бўлган.
Маълумот учун, ҳозирда “Уиган” клуби Англия биринчи лигасида иштирок этмоқда. Мусобақанинг ортда қолган 20 та турдан сўнг Уиган 23 очко билан 14-ўринда бормоқда.