Анджонда 4 йигит 1 000 доллар учун одам ўлдирди

Жамият

image

Андижонда бир гуруҳ йигитлар 43 ёшли эркакни 1000 доллар қарз учун уриб, ўлдирди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 20 июль куни соат 23:00 да Булоқбоши тумани “Учтепа” МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи 28 ёшли К.А. қўшниси 43 ёшли Р.С.дан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини сўраб келган. Шу вақтида ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида К.А. таниши 21 ёшли Н.Қ. ҳамда укалари 25 ёшли А.А., вояга етмаган 17 ёшли О.А. билан биргаликда Р.С.ни ўша ердаги ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказганлар. 

Натижада Р.С. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. 

Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида Р.С.га тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича К.А., А.А. ва Н.Қ.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда тартибида ушланганлар. Ҳозирда вояга етмаган 17 ёшли О.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Андижон

Баҳолаганлар

466

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг