Андрей Шевченко Украина терма жамоаси мураббийлигидан истеъфога чиқди

Спорт

image

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевчонко истеъфога чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақида собиқ футболчининг ўзи Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Бугун Украина футбол ассоциацияси билан тузилган шартномам якунига етди. Миллий жамоада 5 йилни ўтказдим. Замонавий футбол ўйнай олишимизни исботладик. 

Миллий жамоа билан ишлаш имкониятини тақдим этгани учун президент ва УФА раҳбариятидан миннатдорман. Ҳар бир футболчи, жамоа ҳаётида иштирок этган ҳар бир кишига раҳмат. 

Биз биргаликда футболимиз рақобатбардош эканлигини кўрсата олдик. Украинага ишонаман”, дейди Шевченко.

Андрей Шевченко футболчилик фаолияти давомида 608 учрашувда майдонга тушиб, 283 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. 2004 йилда йилнинг энг яхши футболчиси сифатида “Олтин тўп” совринини қўлга киритган.

2016 йилда Украина миллий жамоасига бош мураббий этиб тайинланган ва 52 учрашувда терма жамоани бошқарган. 2020 йилги Европа чемпионатида Шева мураббийлигидаги Украина чорак финалга қадар етиб бориб, тарихдаги энг яхши натижани қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Андрей Шевчонко Украина терма жамоаси Истеъфо

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг