Андижонга янги прокурор тайинланди
Жамият
−
24 Октябрь
5557Андижон вилояти прокурори лавозимига Муродулла Тоғаевич Абдуҳакимов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Муродулла Абдуҳакимов 1981 йилда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида туғилган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар (2020 йилдан буён) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Андижон вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Маъруфхон Хўжаев “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланганди. Шу ойда адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброҳимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Сентябрда эса адлия катта маслаҳатчиси Исроил Адҳамов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.