Андижондаги ЙТҲда Россия фуқароси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2022 11983 1 дақиқа
Жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон вилоятининг Асака туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Россия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.
ЙТҲ соат 23:00 атрофида А373 автомобиль йўлининг тумандаги Шўрқишлоқ ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 ҳайдовчиси йўлда ухлаб қолган ва қарама-қарши томондан келаётган машина билан тўқнашган.
Оқибатда россиялик ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган, аммо кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь