Aндижондаги ЙТҲда 52 ёшли фуқаро ва бола вафот этди

3-саҳифа

image

Aндижон вилояти Марҳамат туманида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлган. Бу ҳақда “Бу кун” информацион дастурида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, Марҳамат туман “Ойбек” МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро бошқарувидаги HОWО русумли юк машинаси 1968 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автомашина билан тўқнашган. 

Текширувда маълум бўлишича, ҳодиса содир бўлган ҳудуд етарли даражада йўл белгилари билан жиҳозланмаган ва йўллар тунда чироқлар билан ёритилмаган. 

Натижада Damas русумли автомашина ҳайдовчиси ва машинада бўлган аёлнинг вояга етмаган уч фарзандидан бири олган оғир тан жароҳати натижасида вафот этган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙТҲ Damas Aндижон Марҳамат туман HОWО

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг