Андижондаги кўп қаватли уй ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Кеча, 20 ноябрь куни соат 21:09 да Андижон вилояти Андижон шаҳар 3-кичик даҳасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Вилоят ФВБга келиб тушган хабарга кўра, ёнғин содир бўлгаан жойга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 21:18 да етиб бориб, ёнғин соат 21:40 да қуршаб олинган ва соат 22:25 да бартараф этилган. 

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг тахминан 400 кв метр майдонда том қисми ёниб, зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Андижон вилояти ҳокимига ёнғин тўлиқ ўчирилгани ҳақида ахборот берилган. Вилоят раҳбари вазиятни ўз назоратига олган. 

Воқеа жойига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириғига биноан ҳолат бўйича қурилиш штаби ташкил этилган. У 21 ноябрдан Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳанинг ёнғин содир бўлган мазкур кўп қаватли уйларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланишини, бир ҳафтада аҳоли ўз хонадонларига киришини ваъда қилган. 

Тунда ёнғин асоратларини бартараф этиш, чиқиндиларни олиб чиқиб ташлаш ишлари бошланган. Тонгги соат 07:00 дан таъмирлаш ишларига старт берилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Андижон

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made