Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
26 Декабрь 2024 7370 1 дақиқа
Бугун, 26 декабрь куни Андижон вилоятидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 11:32 да Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ Мирпўстин кўчасида жойлашган фуқаро И.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 11:37 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 12:13 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 м квадрат майдонида шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
“Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль