Андижондаги хонадонларнинг бирига ўт кетди (видео)

Crime

image

Бугун, 26 декабрь куни Андижон вилоятидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси  хабар берди.

Қайд этилишича, соат 11:32 да Андижон шаҳар “Исломобод” МФЙ Мирпўстин кўчасида жойлашган фуқаро И.Т.нинг яшаш уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Соат 11:37 да айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 12:13 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 м квадрат майдонида шифт том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

“Ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона шаҳридаги салидор ва литол ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends