Андижондаги дарёда 2 нафар бола чўкиб кетди
Crime
−
02 August 2023 7419 1 minute
Андижон вилояти Балиқчи туманида жойлашган Қорадарёда 2 та бола чўкиб кетди. Бу ҳақда Балиқчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа жорий йилнинг 24 июль куни Норин тумани “Чангитма” маҳалласидан оқиб ўтувчи Қорадарёда юз берган. Туманнинг “Хўжақўрғонча” ва “Чангитма” маҳаллаларида яшовчи 2009 ва 2011 йилларда туғилган Н.А. ва И.Э. дарёга чўмилгани бориб чўкиб кетган. Жорий йилнинг 27-28 июль кунлари икки нафар бола Норин тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ғаввослари томонидан топилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни айнан шу дарёдан икки нафар вояга етмаган фуқаронинг жасади топилган эди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August