Андижонда йўл ўпирилиб тушди (видео)
Жамият
−
30 Март 5851 1 дақиқа
Ижтимоий тамоқларда Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги автомобиль йўлларининг бири ўпирилиб тушгани ва у ерда катта ўра ҳосил бўлгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан “Андижон сув таъминоти” маълумот берди.
Маълум қилинишича, оқова сув тармоғи билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, Андижон шаҳридаги Фаробий номли МФЙда марказий оқова сув тармоғида носозлик юзага келганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган.
Ҳозирда “Андижон сув таъминоти” АЖ томонидан ҳолатни ўрганиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Темур Малик ва Буюк Ипак йўли кўчалари кесишмаси атрофидаги янги туннель йўлида тиргак деворнинг бир қисми қисман ўпирилиб тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси