Андижонда юк машинаси даҳшатли ЙТҲ содир этди. Қурбонлар бор (видео)
3-саҳифа
−
08:39 2063 2 дақиқа
Кеча, 10 октябрь куни Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормози ишламай қолган юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Оқибатда 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат 09:40 ларда Булоқбоши тумани “Нефтчилар“ МФЙ, Кончилар кўчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, “Нефтчилар – Кулла“ йўналишида ҳаракатланаётган, 1978 йилда туғилган Ў.А. бошқарувидаги тупроқ ортилган HOWO русумли юк автомобили тормоз тизимидаги носозлик сабабли бошқарувни йўқотган. Оқибатда юк автомобили қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган Cobalt, Nexia, BYD Song Plus ва Nexia-2 русумли автомобиллар, шунингдек, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Nexia-3, Damas ва Matiz русумли транспорт воситалари билан тўқнашган. Ҳодиса оқибатида кўча бўйида жойлашган дўконларга ҳам зарар етган.
Шунингдек, ушбу ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. HOWO русумли юк автомобили ҳайдовчиси ва яна 3 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Олмазор туманида юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Damas ва автокранга урилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь