Андижонда йигит севган қизига интим суратлари билан “шантаж” қилди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида йигит ишқий муносабатлар акс этган фото ва видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига севган қизидан 500 000 сўм миқдорида пул талаб қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

“Жорий йилнинг 21 январь куни соат 11:30 ларда Жалақудуқ тумани ИИБ ходимлари томонидан шу туманда яшовчи М.А.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Қўрғонтепа туманида яшовчи Э.А. унинг ишқий муносабатлари акс этган фото ва видеотасвирларини тарқатмаслик эвазига 500.000 сўм пулларни талаб қилиб, ушбу пулларни М.А.дан олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 17 ёшли қиз севгилисидан ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани ҳақида вилоят ИИБга таяниб хабар қилган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Андижон шантаж

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг