17 ёшли қиз йигитини “сотмаслик” учун ундан $3 минг талаб қилди
3-саҳифа
−
21 Декабрь 2022
34751Бухорода 17 ёшли қиз севгилисидан ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик учун пул талаб қилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 декабрь куни Ғиждувон туманида 17 ёшли вояга етмаган Ҳ.Ш. ўзига олдиндан таниш бўлган йигитдан товламачилик билан пул ундиришни режа қилади. Қиз у йигит билан ўрталарида бўлган ишқий муносабатлар ҳақида оила-аъзоларига айтмаслик ва туман Ички ишлар бошқармасига ёзган аризаси юзасидан даъвоси йўқлигини ёзиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари беришини талаб қилади.
Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ (Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими) ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қиз маҳалласида талаб қилинган пуллардан минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда Ғиждувон туман ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси