Андижонда судья қамалди
3-саҳифа
−
11 Ноябрь 6760 2 дақиқа
Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди собиқ раиси Юнусжон Эгамбердиев фирибгарлик ва пора бериш жиноятида айбланиб, 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.
Маълум қилинишича, Юнусжон Эгамбердиевга нисбатан қўзғатилган жиноят иши Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, 17 октябрда ҳукм ўқилган. 51 ёшли собиқ судья Жиноят кодекснинг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси (Пора бериш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Юнусжон Эгамбердиев 2025 йил май ойида муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини камайтиришни ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 минг доллар миқдоридаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланганди. Олий суд Пленумининг мажлисида бош прокурорнинг Егамбердиевни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
Маълумот учун, Юнусжон Эгамбердиев 2013-2018 йилларда ЖИБ Асака туман суди судьяси бўлиб ишлаган. У судьялик лавозимида кейинги муддатга ўта олмаган ва маълум вақт тадбиркорлик билан шуғулланган. Сўнгра бироз адвокат бўлиб ишлаган Эгамбердиев 2024 йил декабрь ойида 5 йил муддатга Хонобод шаҳар судининг раиси лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ маст ҳолда автомобиль олиб қочган судья 7 йилга қамалганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь