Андижонда сотувчи насияга кўйлак бермагани учун калтакланди (видео)
3-саҳифа
−
05 Август 11118 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида 17 ёшли кийим дўкони сотувчиси насияга кўйлак бермагани учун бир гуруҳ ўсмир йигитлар томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 30 июль куни соат 13:50 ларда 2009 йилда туғилган Н.И. ва 2010 йилда туғилган П.М. Андижон шаҳри “Навбаҳор” маҳалласи Машраб кўчасида жойлашган “Куйов сарпо” номли кийим дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқаро 2008 йилда туғилган М.Қ.нинг олдига борган. Улар сотувчидан насияга иккита кўйлак олиб чиқиб беришини сўраган. Шу вақтда йигитлар ўзаро гап тортишиб кетган ва оқибатда Н.И. ва П.М. М.Қ.ни ҳақорат қилиб, уни урган.
Билдирилишича, М.Қ.га нисбатан шу куннинг ўзида белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида тадбиркор аёл қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи, 2005 йилда туғилган қизни калтаклагани ва кейинроқ ушбу аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси