Андижонда РФдан олиб келинган ёғоч ортга қайтариб юборилди
Жамият
−
05 Сентябрь 2020
31421Андижон вилоятида Россия Федерациясидан олиб келинган ёғоч маҳсулоти санитария талабига жавоб бермагани учун ортга қайтариб юборилди. Бу ҳақда “Ўздавкарантин”инспекцияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти “Дўстлик” Ўсимликлар карантини чегара масканида РФдан кириб келаётган 45м3 ёғоч маҳсулоти бирламчи карантин назоратидан ўтказилган.
Натижада, юк эгаси руҳсатномасида белгиланган фитосанитария талаблари бажарилмаганлиги аниқланиб, инспекторлар томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва маҳсулот олиб келинган давлатга қайтариб юборилган.
LiveБарчаси