Ўзбекистон чегараларида ҳам санитария назорати кучайтирилди (видео)

Жамият

image

Ўзбекистон маймунчечак (M-Pox) касаллиги кириб келишига тайёргарлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда бугун, 19 август куни АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов маълум қилди.

Қайд этилишича, маймунчечак вируси сўнгги ойларда глобал хавф омилига айланган ва Африка, Европа, Жанубий ва Шимолий Америка минтақаларида касалланиш кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.  

Шу сабабдан, Ўзбекистонга ушбу касаллик кириб келган тақдирда амалга ошириладиган кечиктириб бўлмайдиган ишлар юзасидан қуйидаги тайёргарлик чоралари кўрилган:

  • Юқумли касалликлар шифохонасида ётқизиш мақсадида шифо ўринлари, зарур дори воситалари захираси ташкил этилди;
  • хасталикка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганларни 21 кун мобайнида тиббий кузатувини ташкил этиш белгилаб олинди;

  • касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилди;

  • маймунчечак вирусининг этиологияси, клиникаси, эпидемиологияси ва профилактикаси бўйича услубий қўлланма асосида мутахассисларнинг малакаси оширилди;

  • Шунингдек, касалликни лаборатор аниқлаш учун тест-диагностикум захираси яратилмоқда..

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон чегараси ва аэропортларида маймунчечак вируси туфайли назорат чоралари кучайтирилганди


Мақола муаллифи

Теглар

чегара санитария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made