Андижонда “права”ни имтиҳонсиз олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
22 июл 3839 1 дақиқа
Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1979 йилда туғилган фуқаро 1972 йилда туғилган аёлнинг ишончига кириб, Асака туманидаги автотест марказида ишловчи танишлари орқали уни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун топшириладиган назарий ва амалий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтказиб, гувоҳнома олиб беришини ваъда қилган. Бунинг эвазига у 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи сўралган пулдан 500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28-моддаси орқали 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиб, ноқонуний равишда пул олганликда гумон қилинаётган мактаб ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Live
Барчаси