Андижонда “пешеход”дан ўтаётган мактаб ўқувчисини машина уриб юборди
3-саҳифа
−
09 Декабрь
2686Жорий йилнинг 7 декабрь куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида қатнов қисмини белгиланган жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини машина уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 декабрь куни соат 11:10 ларда Хўжаобод тумани “Фақирқишлоқ” МФЙ ҳудудидан ўтган А373 автомобиль йўлининг 464-километрида 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.Н. Lacetti русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини белгиланган жойидан кесиб ўтаётган 2012 йилда туғилган пиёда П.И.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир қилган.
Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда П.И. олган тан жароҳати билан Хўжаобод тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
“Ҳозирда ҳолат юзасидан Ҳўжаобод тумани ИИБ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида “пешеход”дан ўтаётган вояга етмаган қиз Damas босиб қолиши оқибатида вафот этганди.
LiveБарчаси