Андижонда Damas “пешеход”дан ўтаётган 9 ёшли қиз устига ағдарилди
3-саҳифа
−
13 Ноябрь
6470Андижон вилоятида “пешеход”дан ўтаётган вояга етмаган қиз Damas босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 13:10 атрофида Асака туманида содир бўлган. 2015 йилда туғилган қизни Damas русумли автомашина уриб юборган. Оқибатда ўқувчи қиз шифохонага олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, у шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ Тергов бўлими масъул ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб юборганди. Пиёдага марказий шифохонада биринчи ёрдам кўрсатилган. Аҳволи яхшилиги сабабли ўқувчига шифохонадан рухсат берилган.
LiveБарчаси