Андижонда печга кўмир ёққан эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Асака туманида эр-хотин яшаш хонадонида қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Асака туман ҳокимлиги хабар берди.

ИИБ навбатчилик қисмининг ҳабарига кўра, 7 декабрь соат 9:20 лар атрофида Асака тумани “Учтош” МФЙда яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро М.А. ва унинг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи М.А.ларнинг жасади қўлбола усулда ясалган иситиш печига солинган кўмир ёқилғисидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиш аъломатлари билан топилган.

Ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан кўздан кечирилиб, фуқароларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 декабрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида келин-куёв номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ис гази

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг