Андижонда ёлғиз она фарзандининг таълими бўйича шикоят билан чиқди
Жамият
−
06 Март
11926Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро вояга етмаган фарзандининг мактабга олинмаётгани юзасидан Омбудсманга шикоят билан чиқди. Бу ҳақда котибиятнинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 4 нафар вояга етмаган фарзанднинг онаси бўлган, боқувчисини йўқотган Т.М. кичик фарзандини мактабга олиб борганида, мактаб маъмурияти томонидан қабул қилинмаган.
Маълум бўлишича, мурожаатчи турмуш ўртоғи вафотидан сўнг, ота уйига (бошқа тумандаги) кўчиб келган. Мактаб маъмурияти эса туманда рўйхатда бўлмагани сабабли, унинг фарзандини мактабга қабул қилишдан бош тортган.
“Мурожаат назоратга олиниб, тегишли ташкилотлар кўмагида мурожаатчининг фарзанди мазкур мактабнинг 4-синфига қабул қилинди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 50-моддасига мувофиқ, ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга, давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлаши, умумий ўрта таълим мажбурийлиги, мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратида эканлиги белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида мактаб ўқитувчиси ўқувчига телефон улоқтириб, унинг бошини ёриб қўйгани ҳақида Болалар омбудсмани маълум қилганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь